shayhontohur.poytaxt.uz
Фотогалерея
Видеогалерея

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

  Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Амир Темур шоҳ кўчаси, 6) – маҳаллий давлат бошқарув органи. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси пойтахти – Тошкент шаҳри мақоми ва тузилмаси тўғрисида”ги қарорида Тошкент шаҳар Кенгашининг Тошкент шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш ва Тошкент шаҳар ҳокими лавозимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

  Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари 8-чақириқ сессиясида (1992 йил 11 январь) Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси негизида) тузилди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунга мувофиқ фаолият юритади. Мазкур ҳуқуқий ҳужжатларга биноан шаҳар ҳокимлиги давлат, хўжалик ва ижтимоий-маданий қурилишга раҳбарлик қилади, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш режаларини ва маҳаллий бюджетни тасдиқлайди, ўзига бўйсунган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, қонунларга риоя этилишини, давлат ва жамоат тартибини, фуқароларнинг ҳуқуқлқрини муҳофаза қилинишини таъминлайди.ҳокимлик бошқарма, бўлим ва турли бўлинмалардан иборат бўлиб, уларнинг таркиби, ташкилий тузилмаси ва фаолияти Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Низом билан белгиланади. Тошкент шаҳар ижроия ҳокимияти тузилмаси ва ходимлари сони Халқ депутатларишаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланган бюджет чегарасида Ҳоким томонидан ўрнатилади ва ўзгартирилади.
  Тошкент шаҳар ҳокими шаҳарнинг олий мансабдор шахси ҳисобланади ва бир вақтда шаҳар ҳудудида вакиллик ва ижроия ҳокимиятни бошқаради. Ҳоким Ўзбекистон Президенти ва Халқ депутатлари шаҳар Кенгашига бўйсунади. Ҳоким Ўзбекистон Президенти томонидан тайинланади, озод этилади ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланади. Ҳокимнинг ваколат муддати – 5 йил.

Печать 09 Май 2010 Ўқилди: 3747




2018 йил 13 февраль куни Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигида маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида қўшма йиғилиш ўтказилди
Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Сайтда фойдаланувчилар сони: 71
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

01.03.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Шайҳонтохур туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

13

 

 

287

 

167

 

Ижродаги мурожаатлар

 

0

 

100

 

48

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

13

 

187

 

119

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

23

 

12

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 241-88-71

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 241-26-00

Факс

(+9989 71) 241-26-66

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар