shayhontohur.poytaxt.uz
Фотогалерея
Видеогалерея

Шайҳонтохур тумани

Шайҳонтохур тумани ҳокимияти (Абдулла Қодирий кўч 7а-уй) - Тумандаги маъмурий-ҳудудий бирлик. 1929 й. 29 ноябрда Октябрь тумани номи билан тузилган. 1992 й. 8 майда Шайхонтоҳур (Шайх Хованди Тоҳур) тумани деб ўзгартирилган. 1978 й.дан ҳоз. чегарада. Шим.-ғарбда Зангиота тумани, шим.да Собир Раҳимов, шим.-шарқда ва шарқда Юнусобод, жан.да Чилонзор ва Яккасарой, ғарбда Учтепа туманлари б-н чегарадош. Майд. 2970 гектар, жумладан, кўкаламзорлаштирилган майд. 0,832 минг гектар. Аҳолиси 286,4 минг киши (2009), асосан, ўзбеклар (71,7%), шунингдек, рус ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Кўчалар сони 548 та, асосийлари - Абдулла Қодирий, Навоий, Ўзбекистон, Беруний, Фурқат, Уйғур, Самарқанд дарвоза. Истиқлол, Ҳадра, Чорсу, Оқтепа майдонлари, 49 та маҳалла бор. Туман ҳудудидан Абай, Кўкча, Бўзсув, Кайковус каналлари оқиб ўтади. Туманда 4110 дан зиёд корхона ва ташкилот мавжуд (2009). Шундан 13 таси йирик саноат корхонаси, жумладан «Шарқ гули» бадиий, Т. тикувчилик, «Орзу» и.ч. бирлашмалари, кўн-мўйна з-ди ва б. ишлаб турибди. 3204 кичик ва ўрта бизнес субъектлари, 289 қўшма корхона («ЎзТексако», «Тошкент труба з-ди» ва б.) фаолият кўрсатади (2009). Ш.т.да 18 вазирлик, давлат қўмиталари ва йирик идоралар, меъморлик ва шаҳарсозлик бош бошқармаси, 11 лойиҳалаш ин-ти, Ўзбекистон Республикаси ФАнинг Навоий номидаги адабиёт музейи, Сейсмология, полимерлар кимёси ва физикаси, микробиология ин-т-лари, 5 та олий ўқув юрти, 11 касб-ҳунар коллежи ва 5 академик лицей, 37 умумий таълим мактаби ва б. муассаса, ташкилотлар бор. 10 оилавий поликлиника, 8 касалхона хизмат кўрсатади. Мустақиллик йилларида туман ҳудудида Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ислом ун-ти, Божхона ин-ти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия ун-ти қошидаги академик лицей қурилди. Ўзбек миллий академик драма театри, «Чорсу» савдо маркази бинолари ҳамда Эскижува деҳқон бозори қайта таъмирланди. Энг йирик гузарлари: «Гулзор», «Ипакчи», «Кўкча», «Исломобод». Туманнинг «Янги Камолон», «Ҳувайдо», «Боғкўча», «Чўпонота», «Ипакчи» маҳаллаларида катта спорт майдонлари мавжуд. 3800 дан зиёд хизмат кўрсатиш муассасаси, 2 бозор («Чорсу» буюм бозори, Эски жува деҳқон бозори), «Чорсу» савдо маркази туман аҳолисига хизмат кўрсатади. Ўзбек миллий академик драма театри, Ўзбек давлат драма театри, Сатира театри, Рус ёш томошабинлар театри, цирк, Санъат саройи, «Ўзкўргазмасавдо» саройи, 7 маданият уйи ва сарой, 3 кинотеатр, 3 музей, 22 жамоат кутубхонаси, истироҳат боғи ва б., “Пахтакор” стадиони, “ЖАР” спорт мажмуи, “Шарқ”, “Ҳадра”, “Ёшлар уйи” меҳмонхоналари ишлаб турибди. Туман ҳудудида республика ва маҳаллий аҳамиятдаги меъморий ёдгорликлар сақланган.


Печать 02 Сентябрь 2014 Ўқилди: 4502




2018 йил 13 февраль куни Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигида маҳалла фуқаролари йиғинлари раислари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида қўшма йиғилиш ўтказилди
Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак
Сайтда фойдаланувчилар сони: 95
Фойдали ресурслар
Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

01.03.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Шайҳонтохур туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

13

 

 

287

 

167

 

Ижродаги мурожаатлар

 

0

 

100

 

48

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

13

 

187

 

119

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

23

 

12

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 241-88-71

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 241-26-00

Факс

(+9989 71) 241-26-66

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар