shayhontohur.poytaxt.uz Shayhontohur.Poytaxt.Uz - Тошкент Шаҳар Ҳокимлиги Халқаро Пресс Клуб Меҳмони Бўлди
Фотогалерея
Видеогалерея

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Халқаро Пресс клуб меҳмони бўлди - Бўлимга қайтиш

Жорий йилнинг 13 июнь куни Тошкент шаҳар ҳокими ва ҳокимликнинг мутасадди раҳбарлари Халқаро Пресс клубда меҳмон бўлишди. Ўзбекистон 24 телеканали орқали 6 соат давом этган тўғридан - тўғри эфирда Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, маъданий-маърифий, улкан бунёдкорлик, қурилиш ишлари, режалаштирилаётган лойиҳалар, бартараф этилиши зарур бўлган муаммолар таҳлили ҳақида сўз юритилди.

Оммавий ахборот воситалари ходимлари ва журналистлар иштирок этган тадбирда, бир қатор саволлар ўз ижобий жавобини топди. Хусусан, Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтдаги муаммолар ва камчиликлар ҳақида айтиб ўтар экан, жумладан, ҳокимият фақат хизмат кўрсатувчи орган бўлиб қолгани, лойиҳаларни амалга оширишда ташкилотлар билан шериклик алоқалари яхши йўлга қўйилмагани, туман марказлари фаолияти қониқарсиз экани, улгуржи савдо бозорлари тартибсизлиги, бу эса транспорт қатновига салбий таъсир кўрсатаётгани, баъзи туманларда ижтимоий-маиший объектлар, спорт мажмуалари етишмаслигига алоҳида тўхталиб ўтди. Пойтахтимиздаги мавжуд муаммоларнинг ечими юзасидан, ҳоким бир қатор таклифлар билдирди. Шаҳарда фақат йирик лойиҳали, юқори технологияли корхоналарни қолдириш, дам олиш масканлари, кўнгилочар марказларни барпо этиш, Тошкентдаги ҳар бир туманнинг ўз марказини барпо этиш каби таклифлар шулар жумласидан.

  

Хусусан, яқин кунларда шаҳарнинг 4 та намунали кўча лойиҳаси халқ эътиборига ҳавола қилиниши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Жахонгир Ортиқхўжаев журналистларни қизиқтирган саволларига жавоб берар экан, “Албатта, ўз бизнесимдан четлашдим. Аммо, ҳокимликда бизнес юритиш ниятим бор, яъни фақат пул ишлатувчи эмас, балки ҳокимликни пул топадиган органга айлантириш. Келадиган даромадларни халқимиз эҳтиёжлари учун ишлатиш ниятимиз бор”, - деди.

Шунингдек, Ж.Ортиқхўжаевдан унинг компаниялари Тошкент шаҳридаги қурилишлар бўйича ўтказиладиган тендерлардаги иштироки ҳақида сўралганда, “Олдин ҳам бундай ишлар билан шуғулланмаганмиз. Агар маҳсулот сифатли, рақобатбардош бўлса албатта уни харидори топилади. Агарда сифатсиз, нуқсонлари бор маҳсулот бўлса, халқнинг ўзининг эътиборига ҳавола. Рақобатдан келиб чиққан ҳолда, халқнинг ўзини ихтиёрида. Мен бундай нарсаларга қаршиман”, - дея жавоб берди. Тадбиркор сифатида ўз ишини сартарошхона ва оёқ кийими тузатиш ширкатини очиш билан бошлаганлиги, Ўша пайтда 17 ёшда эканлиги ва давлат томонидан кўплаб кооперативлар очилгани, улар қаторида ўз бизнесни энг қуйи поғонадан ўрганган холда бошлаганини таъкидлади. Бундан ташқари хар доим китоб мутола қилиб туришини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди ҳоким.

  

Тадбирда Сергели тумани ҳокими Нозим Ҳусанов ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида маълумот берди. Жумладан, тумандаги яроқлилик муддатини аллақачон ўтаб бўлган ёғоч уйлар ўрнида замонавий уйлар бунёд этилиши, қисқа муддатда тумандаги 13 гектар майдонда 66 кўп қаватли уйлар қад ростлаб, аҳолига имтиёзли кредитлар асосида берилгани ва жорий йилда Сергелида яна 5 минг хонадонли кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган ҳақида сўз юритди. Тадбир давомида, Чилонзор туманидаги Дўмбиробод маҳалласида яқин кунларда 3 минг хонадонли кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилгани, бу уйлар кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, ногиронлиги бор фуқароларга берилади дейилди.

Бундан ташқари “Toshkent City” халқаро ишбилармонлик маркази, Тошкент шаҳридаги ер усти ҳалқа метро линияси, Махтумқули ва Оҳангарон кўчалари кесишмасидаги уч қаватли замонавий кўприк, Чилонзор туманининг Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари кесишувидаги кўп тармоқли “Ҳумо Арена” муз саройи, Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасида қурилаётган замонавий йўл ўтказгич, “Обод маҳалла” дастури доирасида пойтахтимиз туманлари олиб борилаётган ишлар, пойтахтимизнинг пиёдалар светафорларини тескари саноқ таймерига эга светофорларга алмаштириш лойиҳаси каби ишлар ҳақида маълумот берилди.

Тошкент шаҳар хокимининг биринчи ўринбосари Н.Махсумов Куз-киш мавсумига тайёргарлик Тошкент шаҳрида ўтган йилларга қараганда шиддат билан кетаётгани ва беталофат ўтказилиши ҳақида хисобот берди. 

Шаҳар аҳолиси Пресс клубнинг электрон манзили ва телефон тармоқлари орқали тўғридан-тўғри берган саволларига аниқ жавоб олдилар. Ҳокимликнинг мутасадди раҳбарлари келгусида амалга ошириладиган режалари ҳақида аҳолини хабардор қилганликлари кўрсатувнинг қизиқарлилигини оширди. Якунда Тошкент шаҳрининг гўзал масканга айланишида нафақат Тошкент шаҳар ҳокимлиги, қолаверса шаҳримиз аҳолиси ҳам бунга масъул эканликлари таъкидлаб ўтилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Олдин      Кейин

Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

beta(test statistika)

 

22.05.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Шайҳонтохур туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

46

 

 

322

 

215

 

Ижродаги мурожаатлар

 

18

 

44

 

16

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

28

 

278

 

199

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

0

 

23

 

12

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 241-88-71

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 241-26-00

Факс

(+9989 71) 241-26-66

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар